Қазали

Қизилўрда вилоятининг Казалинск тумани Сирдарёнинг қуйи оқимида жойлашган. Туман нуфуси қарииб 80 минг киши бўлиб, аҳолининг асосий қисми темир йўл бекати атрофида пайдо бўлган шаҳар типидаги Aйтекеби аҳоли пунктида яшайди. Маҳаллий иқтисодиётда темир йўл асосий тармоқ ҳисобланади. Қишлоқ аҳолиси шоли етиштиради, чорвачилик, балиқ овлаш, қамиш йиғиш билан шуғулланади. Полиз экинларидан қовун экилади.

Аҳоли асрлар давомида Сирдарё сувидан аҳоли ичимлик суви сифатида фойдаланишган. Бироқ, 2000 йиллардан бошлаб дарё суви ифлослангани боис ичимлик суви сифатида фойдаланилмайди ва асосан деҳқончиликда суғориш мақсадида қўллланилади. 1963-1970 йилларда Баскара қишлоғида сувни каналлар тармоғи орқали бошқариладиган асосий гидротехник иншоот – Казалинск гидроэлектр мажмуаси қурилган. Минтақадаги асосий каналлар совет ҳукуматигача бўлган даврда кичик юз(жуз) томонидан қазилган ва совет даврида эса улар кенгайтирилиб, ўзани чуқур қилинган. Кўпинча каналларни қазиган уруғлар номи берилган.

Сирдарё «сир» ва «қир» деб номланган икки географик ва ижтимоий макон ўртасидаги чегара ҳисобланади. «Сир» – бу дарё бўйидаги ҳудудлар бўлса, «қир» – бу дарёнинг шимолида жойлашган Қорақум чўлидир. Дарёнинг жанубида Қизилқум саҳроси жойлашган. «Сир-қир» қарама-қарши ибора ва таққослаши кўпинча миграция, маданий хусусиятларни тавсифлашда, шунингдек, ҳудудга хос ҳазил ва аскияларда кенг қўлланилади.

Сирдарё ҳақидаги маълумотлар дарёни ким тасвирлаётганига қараб билан фарқ қилади. Ахборотчиларнинг аксарияти учун Сирдарё бир хил ва «табиий» кўринишга эга бўлса, маҳаллий миқёсда дарё янада мураккаб «табиий ва техник тизим» га ўхшайди. Дарёнинг афзалликларидан иншоотларни қуриш орқали фойдаланиш аҳоли томонидан хайрли иш сифатида қабул қилинса, «тартибга солинадиган» дарё йилига икки марта сув босган вақтдан ташқари даврда «буюк бўлмаган» дарё сифатида қабул қилинади. Aҳоли орасида тўлиб оқаётган дарё ўзига кўпроқ эътиборни уйғотган вақтда, «тартибга солинадиган» дарё аҳоли томонидан камроқ эътиборга олинади. Махаллий аҳоли орасида аосан тошқин ва қурғоқчилик ҳақидаги воқеалар оғзаки тарих материаллари сақланиб қолган.

Қазали гидроузелини қурилиши

2020 йили Қазали ГЭС ўзининг эллик йиллигини нишонлади. Сирдарёда “иккинчи гигант» деб номланган гидроэлектр мажмуаси қурилиши 1963 йили бошланиб, 1970 йилда тугатилган. Тарихга назар солсак, совет ҳукумати 1939 йилда Сирдарёда Қизилўрда, Янгиқўрғон ва Казалинск тўғонларини қуриш тўғрисида қарор қилганлигини кўриш мумкин. Бироқ, ушбу тўғонларни қуриш турли сабабларга кўра кечиктирилди. Масалан, Қазали тўғонини қуриш бўйича лойиҳа топшириғи КозоғистонССР Вазирлар кенгашининг 1961 йил 15 февралдаги 165-сонли қарори билан тасдиқланганига қарамай, Қозоғистон Давлат режалаштириш қўмитаси, таклифларига зид равишда вилоят ва Қозоғистон Сув хўжалиги вазирлиги томонидан ушбу тўғон қурилиши 1962 йил режасига киритилмаган.

1963 йил қурилиш ишлари бошланиб, унинг дастлабки ҳажми 13,2 миллион рублни ташкил қилган. Гидроузелда иш ҳажми 17,1 миллион рублни ташкил этди, жумладан, қурилиш монтажи учун 14,5 миллион рубл бўлди. Қурилиш ҳажми дастлабки ҳисоб-китобга нисбатан 4 миллион рублга кўпайган. Гидроузелнинг қурилиши «Қизилородводстрой» трести томонидан амалга оширилди. Қурилиш вақтида мажмуа ўз вақтида цемент, катта ҳажмдаги мустаҳкам пўлат ва бошқа зарур ашёлар билан таъминланмаган. 1969 йил 8-декабрда дарё тўсилиб, гидроэлектрстанциянинг вақтинча ишлатилган. Сирдарё тўсилгандан кейин 1970 йил 8 октябргача бирор бир салбий ҳодиса юз бермаган ва 1970 йилда гидроузел фойдаланишга топширилган.